19 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Маданият
20 Янв  2020 1744

Ўзбекистон АҚШдаги «Winternational» фестивалида

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳар йили ўтказиладиган «Winternational» маданий-сайёҳлик фестивалида иштирок этди.

Дунёнинг турли мамлакатлари маданияти, анъаналари ва сайёҳлик салоҳиятини илгари суришга бағишланган тадбирда 4 000 нафардан ошиқ киши иштирок этди. Унда Вашингтондаги ўз ваколатига эга 60 дан зиёд дипломатик миссиялар ўз экспонатларини намойиш қилдилар.

Ўзбекистоннинг дипломатик миссияси фестивалда миллий санъат, ҳунармандчилик ва рассомчилик экспонатларини, шунингдек анъанавий ўзбек ошхонаси намуналарини тақдим қилди.

Тадбир қатнашчилари орасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, чет эллик инвесторлар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган имкониятлар ҳақидаги ахборот-маълумот тарқатувчи матераиллар кенг тарқатилди. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий меросини намойиш этувчи қисқаметражли видеолавҳалар тақдим этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech