26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Хавфсизлик
8 Мая  2019 821

Ўзбекистон ва Хитой ҳарбийлари ўқув-амалий машғулотлар ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Хитой Халқ Қуролланган Милицияси ўртасидаги ўзаро “Ҳамкорлик-2019” режасига асосан Хитой делегациясининг ташрифи билан 2019 йилнинг 2 май куни икки томон қўмондонлиги учрашиб, ҳамкорликдаги ўқув-амалий машғулотлар бўйича бир қатор масалалалар муҳокама қилинган эди.

“Ҳамкорлик-2019” аксилтеррор ўқув-амалий машғулотлари жорий йилнинг 5 май куни Жиззах вилояти “Фориш” полигонида старт олди.

Очилиш маросими якунлангач, меҳмонлар саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардиясининг экстремал шароитларда фойдаланиладиган техник воситалар ҳамда қурол-аслаҳалар билан  танишдилар.

– Ҳарбий-ўқув машғулотларининг давомийлиги тахминан икки ҳафта. Машғулотлар уч босқичда ўтказилади: 1-босқич – якка тартибдаги тайёргарлик, 2-босқич – гуруҳ таркибидаги ва 3-босқич – взводлар тайёргарлиги. Мазкур машғулотларнинг асосий вазифаси Хитой Халқ Қуролли Кучлари Милицияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборатдир. – дейди бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Ганиев.

Куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган ўқув-амалий конфренцияда ўқув машғулотлари жараёнлари билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech