03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Таълим
15 Июл  2020 551

Ўзбекистон ва Беларусь таълим ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим 2020 йил 13 июлдан эътиборан кучга кирди.

Мазкур халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларус Республикасига ташрифи давомида 2019 йил 1 августда имзоланган.

Битимга мувофиқ томонлардан бирининг давлат таълим муассасалари ёки илмий ташкилотлари тарафидан берилган давлат намунасидаги таълим тўғрисида ҳужжатлар бошқа томон ҳудудида тан олинади ва кейинги даражалардаги тегишли дастурлар бўйича ўқишни давом эттиришга имкон беради.

Ушбу халқаро шартнома икки мамлакат таълим муассасаларида таҳсилни давом эттириш истагидаги Ўзбекистон ва Беларус фуқаролари учун илм олиш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашади.

Бунда Битим у кучга киргунга қадар берилган таълим ҳужжатларига татбиқ этилмайди (Ўзбекистон ССР ёки Беларус ССРда берилган ҳужжатлардан ташқари), шунингдек, икки мамлакатда касбий фаолиятни амалга ошириш мақсадида тан олиш жараёнини бекор қилмайди.

Юқорида кўрсатилган Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Беларус Республикаси Таълим вазирлиги ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech