27 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Ўзбекистон-Австрия: музокаралар қайта тикланди

2018 йилнинг 17 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Австрия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди.

Тадбирда 2019 йилда қўшма бизнес-форум ўтказиш, охирги мажлиси 5 йил олдин ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда вазир ўринбосари Дилшод Ахатов ва Австрия Республикасининг Европа, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича Федерал вазирлигининг сиёсий директори Александр Маршик, шунингдек, Австриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Алоис Краут бошчилигидаги икки мамлакат делегациялари иштирок этди.

Томонлар иккитомонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини аниқлаб олишди ҳамда ҳудудий ва халқаро масалалар бўйича позицияларини солиштириб кўрдилар. Ташқи сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш келгусида ўзаро манфаатли ривожланишга реал шарт-шароит яратиши таъкидланди.

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида товар айланмаси 71 миллион АҚШ долларидан ошди ва бу ўтган йилдагига қараганда учдан бир қисмга кўпроқни ташкил этгани қайд этилди. Ўзбекистонда Австрия ишбилармон доиралари иштирокида муҳим инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу мамлакатнинг бир қатор мутахассислари Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Савдо-саноат палатасига маслаҳатчи сифатида ишга қабул қилинган.

Ўз ахборотимиз

ЎзР ТИВ матбуот хизмати сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech