03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Транспорт
1 Мая  2020 712

Авиақатновларнинг тикланиш муддати ҳали маълум эмас

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 2020 йил 30 июнига қадар карантин муддати узайтирилиши ёки тугаши муносабати билан қатновларини бекор қилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди — бу ҳақиқатга мос эмас, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси матбуот хизмати.

Авиачипталар сотувини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор карантин 30 июнга қадар узайтирилади деган маънода қабул қилингани йўқ. Карантин тугаши ва ҳаво қатновининг тикланиш муддати ҳақида ҳали ҳеч нарса маълум эмас. Агар карантин чоралари 30 июндан олдин тўхтатилса ва ҳаво қатнови қайта тикланса, чипта савдоси ҳам қайта ишга тушади. «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясинингг йўловчилари қуйидаги имкониятга эга:

- фойдаланилмаган авиачипталар бўйича пул маблағларини жарималарсиз қайтариб олиш;

- парвозлар қайта тикланганидан кейин авиачиптанинг амал қилиш муддати ичида жўнаб кетиш санасини бир марта бепул ўзгартириш;

- йўналишни алмаштириш (агар расмийлаштирилган авиачипта бўйича тариф ва йиғимлар фарқли бўлса, улар амалдаги даражагача қайта ҳисобланади), шунингдек жўнаб кетиш ва келиш пунктлари тартибини ўзгартириш, лекин фақат авиачиптани қайта расмийлаштириш йўли ва аэропорт йиғимлари оширилган ҳолларда унинг даражаларигача фарқни олишнинг мажбурий шарти билан.

30 июндан кейинги саналарга чипталарни сотиб олишингиз мумкин — карантин чекловлари узайтирилган тақдирда маблағлар қайтариб берилади.

Ўзбекистонда ҳаво қатнови 30 мартдан бутунлай тўхтатилди. Махсус республика комиссияси томонидан тақдим этилган коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича 20 апрелгача бўлган чеклов чоралари (карантин) ва кучайтирилган тартиб 10 майгача узайтирилди.

Шу билан бирга, 20 апрелдан «Ўзбекистон почтаси» авиапочта жўнатишни қисман қайта тиклади. Бундан ташқари, юк ташиш давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech