14 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Транспорт
9 Авг  2019 1055

UZAUTO MOTORS байрамона акция эълон қилди

UZAUTO MOTORS компанияси Асака банк билан биргаликда жисмоний шахсларга автомобилни кредитга харид қилиш бўйича Мустақиллик ҳамда Қурбон Ҳайити айёмлари муносабати билан байрамона акция эълон қилади, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

2019 йилнинг 9 августидан эътиборан сиз ўзингиз учун 2 йилгача бўлган муддатга энг мақбул кредит шартларда автомобиль харид қилишингиз мумкин.
Акция шартларига кўра, UzAuto Motors компанияси Асака банк билан биргаликда Lacetti 1 поз. ҳамда ГБО, Malibu ва Tracker автомобилларини дастлабки 50% тўлов эвазига йиллик 5% устама билан харид қилишни таклиф қилмоқда.
Акция амал қилиш муддати – 2019 йилнинг 9 дан 31 августига қадар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech