23 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Саноат
28 Мар  2020 4238

UzAuto Motors автомобиллари Қозоғистонда ҳам ишлаб чиқарилади

UzAuto Motors автомобилларининг Chevrolet бренди остида Қозоғистоннинг «СариаркаАвтоПром» масъулияти чекланган ширкатида ишлаб чиқарилишига старт берилди.

Фикримиз далилини Қозоғистоннинг Қўстанай шаҳрида Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобилларини SKD йиғиш бошланганида кўриш мумкин. Энди у ерда Cobalt, Damas, Labo ҳамда Malibu автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин масофадан туриб видео-кўприк орқали конвейерни ишга тушириш тантанали маросимида қатнашди.

Таъкидланишича, барча маҳсулотлар General Motors компанияси томонидан белгиланган жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқарилади. Қайд этиш жоизки, Қозоғистонда энг машҳур саналган Ravon «Nexia R3» автомобили ҳам эндиликда Chevrolet бренди остида чиқади. Ушбу йўналишдаги кейинги қадамда Chevrolet моделлар қатори янги истиқболли Tracker ва TrailBlazer ва бошқа автомобиллар билан тўлдирилади.

Дастлабки босқичда йилига 26 минг, келгусида эса 100 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг дастлабки йилида 13 минг автомобилни Қозоғистон орқали яқин хориж давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа 2020 йил 25-26 февраль кунлари Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида «Allur Group» компаниялар гуруҳи ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ ўртасида имзоланган қўшма қарор доирасида амалга оширилмоқда. Аввалроқ, 2017 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига ташрифи чоғида «СариаркаАвтоПром» МЧШ ишлаб чиқариш қувватларида автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган эди. Ушбу давр мобайнида ички ва ташқи бозорларга мўлжалланган 11 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech