24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Мамлакатимизда
13 Авг  2019 349

Уйнинг эски қарзини янги кўчиб келган фуқаро тўлайдими?

Фарғона шаҳрида яшовчи С.Бахромов унга электр энергиясидан катта миқдорда қарздорлик ёзилганлиги сабабли Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилган.

Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, С. Бахромовга қарашли Фарғона шаҳар Фаробий кўчасидаги уй-жой ҳукумат қарори асосида бузилишга тушганлиги сабабли, унга Фарғона шаҳар ҳокимининг қарори асосида 06.04.2018 йилдан “Қиргули” даҳасида жойлашган  кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бири хусусий мулк сифатида расмийлаштириб берилган.

Фуқаро томонидан хонадонга кўчиб кириб яшаш даврида коммунал тўловлар тўлаб борилади. Лекин 2019 йилнинг февраль ойларига келиб, яъни орадан салкам бир йил ўтгач хонадоннинг фойдаланилган электр энергиясидан катта миқдорда қарздорлиги мавжудлиги юзасидан МИБ ходимлари томонидан огоҳлантириш хати олишади. Юзага келган муаммони ўз кучлари билан ҳал эта олмаган хонадон вакиллари амалий ёрдам кўрсатилишини сўрашган.

Федерация мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш давомида, хонадон вакиллари бу ерга кўчиб келган пайтларидан бошлаб фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириб борган бўлсаларда, улардан мазкур тўловлар бўйича 671 500 сўм қарздорликни бартараф қилиш сўралган. Маълум бўлишича, мазкур хонадонда улар кўчиб келгунга, яъни 2018 йилнинг 29 мартига қадар Г.Громова (марҳума) яшаб келган, қарздорликни ҳосил бўлиши эса марҳуманинг шу хонадонда яшаган даврларига тўғри келади.

Ишни судда кўриб чиқилиши натижаларига кўра, суд электр энергияси тўловларидан 2018 йилнинг апрель ойигача бўлган даврда юзага келган 671 500 сўм қарздорликни истеъмолчи С.Бахромов номига ҳисобланишини ғайриқонуний деб топиш ва жавобгардан унинг фойдасига 405 460 сўм  сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech