16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Мамлакатимизда
29 Апр  2019 700

Уйма-уй юриш орқали 2 миллиондан ортиқ хонадон муаммоси ўрганилди

Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида “туман (шаҳар) – вилоят – республика” тамойили асосида уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идораларида вертикал бошқарув тизими жорий этилди.

2019 йил 1 февралдан бошлаб муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни янги тизимига асосан Халқ қабулхоналари, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, республика ҳудудларидаги барча туман ва шаҳарлар секторларида ўрганишлар ўтказилмоқда. Аҳоли муаммоларнинг ўрганилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида ечими топилиши бевосита Президент Администрацияси томонидан назоратга олинган.

Жорий йилнинг апрель ҳолатига Республика бўйича жами
2,6 млн. дан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, муаммоси мавжуд бўлган
261,2 мингта хонадонда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида 273,4 мингта турли йўналишдаги масалалар аниқланган.

Аниқланган муаммоларнинг энг кўпи бандлик (19,9%), суюлтирилган газ (газ баллон) етказиб бериш (16,4%), соғлиқни сақлаш (9,9%), уй-жой (9,8%), банк кредити (5,8%), моддий ёрдам (5,7%), кадастр (4,1%), ичимлик суви (2,9%), электр энергия таъминоти (1,9%), табиий газ (1,6%), паспорт (1,3%), мактабгача таълим (1,6%) билан боғлиқ масалаларга тўғри келади.

Жойларда уйма-уй юриш натижасида аниқланган, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни сектор раҳбарлари, Халқ қабулхоналари ва бошқа ташкилотлар ходимлари биргаликда ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Мисол учун, Фарғона вилояти Қўқон шаҳарида олиб борилган ўрганишлар натижасида 21 та маҳалладаги ички йўлларда 1,8 км. асфальт ётқизилди, 3 100 метр ички йўллар таъмирланди. Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 450 кв. метри таъмирдан чиқарилди. Мазкур мақсадлар учун 1,7 млрд. сўм сарфланди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида 3150 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб,  80 та кўп қаватли уйда сув босими яхшиланди. 2 572 метр канализация тармоғи янгиланди.

Шунингдек, газ босими паст бўлган 27 та маҳалла фуқаролар йиғинининг газ босими яхшиланди, 52 та маиший газ баллони тарқатилди ва аҳоли эҳтиёжига кўра 28.3 тонна суюлтирилган газ етказилди. Кам таъминланган оилаларга 15 та газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди.

Шаҳардаги 39 та кўп қаватли уйнинг том, фасад, ертўла ва кириш йўлакларини таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, болалар майдончаларини қуриш ишларига 1,4 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Уй-жойга муҳтож бўлган шаҳар аҳолисини уй билан таъминлаш мақсадида 24 та 1100 квартирали кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, ўз эгаларига топширилди.

Албатта, уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган ушбу тизим давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг халққа яқин кўмакчи бўлишига, аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, секторлар доирасида ишларни ташкил этиш сифатини оширишга кенг имкониятлар яратади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech