25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

Хавфсизлик
9 Фев  2019 863

Уйида наша ўстираётган шахс қўлга тушди

Гиёҳвандлик ҳозирги кунда инсон ҳаётига хавф солаётган энг жиддий ва глобал муаммога айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг оқибатида қанчадан-қанча инсонлар саломатлигини йўқотиб, кўплаб оилаларнинг тинчи бузилмоқда.

Шу боис гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сингари божхона тизимида ҳам тизимли чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда. Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай моддаларни сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Бекобод шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Ш нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда уйда ва унинг эгнидаги шимининг чўнтагидан соф вазни 15,5 грамм бўлган "марихуана" гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, ушбу шахс хонадонидаги 2 дона ёғоч тувакларда 20 туп "наша" (каннабис) гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги ҳам фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech