02 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,8 °C

Маданият
30 Мар  2020 494

Уйдан бўлсин кўнглингиз тўқ

Ҳуқуқ посбони ўғлининг сўзларини Раъно Сабитова оққа кўчирди.

Эл ишончи — ишонч буюк,
Елкангизда шу оғир юк.
Дада, постда туринг сергак,
Уйдан бўлсин кўнглингиз тўқ! 

Рўзғорда ҳеч камимиз йўқ,
Ҳамма уйда — фақат сиз йўқ.
Дада, постда туринг сергак,
Уйдан бўлсин кўнглингиз тўқ! 

Юзимизга тақиб ниқоб,
Ўқияпмиз, қўлда китоб.
Офат кетиб, чиқар офтоб,
Уйдан бўлсин кўнглингиз тўқ! 

Барчамизнинг бахтимиз Сиз,
Суянчиғу тахтимиз Сиз.
Постда турган фахримиз Сиз,
Уйдан бўлсин кўнглингиз тўқ! 

Бола деманг — эркак бўлдим,
Бугун сиздек сергак бўлдим.
Онамга ҳам тиргак бўлдим,
Уйдан бўлсин кўнглингиз тўқ!

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech