24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Хавфсизлик
16 Авг  2019 833

Фарғонада уй ёниши натижасида 61 ёшли аёл вафот этди

15 август куни соат 11:30 да Фарғона вилояти, Марғилон шаҳари, “Шолдирама” МФЙ Муқимий кўчасида жойлашган 29-уйда ёнғин содир бўлган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 11:34 да етиб бориб, соат 11:39 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 12:45 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин хақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида, ёнғиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетиши олди олинган.  

Ёнғин оқибатида уйнинг 200 кв.метр майдонда томи, ички қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ачинарлиси ёнғинни бартараф этиш вақтида уй эгасининг онаси 2-гурух ногирони 1958 йилда туғилган М.Т.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech