18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32 °C

Хавфсизлик
26 Апр  2019 877

Уй олиб бериш ваъдаси билан пул олган фирибгарлар ушланди

2019 йил 25 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Спутник даҳасида яшовчи, “Bama Biznes” корхонаси раҳбари Х.Э. ва Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Ж.Х.лар қўлга олинган.

Гап шундаки, бу икки шахс 2018 йил октябрь ойида Яшнобод туманида яшовчи Л.Ҳ. исмли аёлга “Bama Biznes” МЧЖ томонидан қурилаётган янги уйлардан уч хоналисини олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан аёлдан Сергели даҳаси ҳудудида 12000 АҚШ долларини олишган ва шу кунга қадар ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э. ва Ж.Х.лар ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech