29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Молия
13 Мая  2020 496

Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди

«2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистонда банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Хусусан, банкларнинг давлат ресурсларига қарамлигини пасайтириш, банклар фаолиятини автоматлаштириш, банкларнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган функцияларини босқичма-босқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларидан этиб белгиланди.

2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди ҳамда стратегияни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

Мақсадли кўрсаткичларда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилди:

- банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссасини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш;

- банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида хусусий сектор олдидаги мажбуриятлар ҳиссасини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;

- 2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига зарур тажриба, билим ва нуфузга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;

- умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш.

Фармонга (https://t.me/huquqiyaxborot/7138) кўра, халқаро молия институтлари кўмагида «Ипотека-банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Асака» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва «Туронбанк» АТБдаги давлат улушлари босқичма-босқич хусусийлаштирилади. Бунда биринчи босқичда улар институционал ўзгартирилади (фаолияти трансформация қилинади), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакети сотилади.

«Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АЖ, «Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБ устав капиталларида давлат улуши сақлаб қолинади.

Айрим банкларнинг молиявий аҳволини баҳолаш асосида, қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар консолидацияланади.

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Давлат улушига эга тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

Лойиҳа офисига Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech