11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,8 °C

Мамлакатимизда
22 Июл  2020 766

Кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди

2020 йил 21 июлда қабул қилинган ЎРҚ-629-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексининг сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланиши билан боғлик ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик кўрсатилган моддаларига тегишли қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 186³-моддасига киритилган қўшимчага кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланиб, ушбу ҳаракатни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун айбдор 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мазкур ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech