27 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Мамлакатимизда
29 Янв  2019 892

2018 йилда Ўзбекистонда ишсизлар даражаси 9,3 фоизни ташкил этди

2018 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази мутахассислари томонидан ижтимоий сўров ўтказилди. Сўровномада 66 та шаҳар ва мамлакатимиз туманларидан 330 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 3300 та уй бекалари ва 17 мингдан зиёд фуқаролар қатнашишган.

Тўпланган маълумотларга мувофиқ, иқтисодий фаол аҳолига нисбатан ишсизлар даражаси 9,3 фоиз бўлиб, ўсиш даражаси 2017 йил даврига нисбатан 3,5 фоизни ташкил қилган. Бироқ, тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур кўрсаткич ишсизлар сонининг ўсиши билан эмас, балки ишга жойлашиш истагида бўлганларни тўла қамраб олишдаги ҳисоб юритиш услубининг такомиллашгани билан боғлиқ.

Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ишсизлик кўрсаткичи – 9,7 фоиз, Тошкентда энг паст кўрсаткич – 7,9 фоиз, ишга жойлашиш истагида бўлган фуқаролар эса 1 368,6 кишини ташкил қилган.

Ёшлар орасида ишсизлик даражаси (30 ёшгача) 15,1 фоиз, 16–25 ёш атрофидагилар 17 фоиздан зиёд, аёллар орасида 12,9 фоизни қамраган.

Меҳнат ресурслари сони 18 835,6 минг киши, шундан иқтисодий фаол аҳоли 14 641,6 минг, фаол бўлмагани 4 193,9 минг кишидир.

Иқтисодий соҳада банд бўлганлар сони 13 273,1 мингта бўлиб, расмий секторда 5 403 минг киши фаолият юритади. Шунингдек, бозорларда меҳнат юритувчилар ҳамда (савдо-сотиқ, сотувчи ва олувчиларга хизмат кўрсатиш, тикувчилик тижорати) мазкур савдо майдонларидан ташқарида ишловчилар (чакана савдо жойи, белгиланмаган савдо нуқталари) сони сезиларли даражада ортган. Бир вақтнинг ўзида мавсумий ишловчилар (93,4 фоиз), мамлакатимиздан ташқарида ишлаш учун чиққанлар (91,9 фоиз), деҳқончилик билан банд бўлганлар (96 фоиз) кўрсаткичи сезиларли пастлаган.

Ҳисоб юритишнинг такомиллашуви норасмий секторда банд бўлганлар – 7 870,1 минг (59,3 фоизи умумий банд бўлган аҳолидан) кишининг ишончли кўрсаткичини аниқлашга ёрдам берди. Улардан бир марталик ва мавсумий ишларда банд бўлганлар – 1 692,2 киши, шунингдек, мамлакатимиздан ташқарига ишлашга чиққанлар 2 384,8 кишидан иборат.

2018 йилда бандликка кўмаклашиш марказларига ишга жойлашиш мақсадида 626 480 киши (шулардан 16–30 ёшдагилар 245 225 киши) мурожаат қилган, улардан 255 539 киши иш билан таъминланган, 355 869 киши жамоат ишларига жалб қилинган, 20 543 киши мутахассислик бўйича қайта тайёрлов курсларига юборилган. Шунингдек, 14 477 кишига ишсизлик нафақаси тайинланган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ахборот хизмати.

 

Фото: kommersant.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech