17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Туризм
24 Окт  2019 517

Меҳмонхоналарга алкоголь маҳсулотлари сотишга рухсат бериш тартиби соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, Ҳукуматнинг баъзи ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра, энди меҳмонхоналар ичида ва уларга тегишли жойларда (бар, мини-бар, кафе, ресторан) алкоголь маҳсулотлари сотувини йўлга қўядиган бир неча стационар чакана савдо нуқтаси учун битта рухсат гувоҳномаси берилади.

Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сонли қарори билан тасдиқланган Низом бўйича меҳмонхоналар ва уларга тегишли жойларда алкоголь маҳсулотлар сотувини амалга оширувчи барча умумий овқатланиш корхоналари (бар, мини-бар, кафе, ресторан)нинг ҳар бирига алоҳида рухсат гувоҳномаси олиши керак эди. Бир неча рухсат гувоҳномаси олиш тартибининг бекор қилинишидан асосий мақсад меҳмонхона бизнесига кўрсатилаётган хизматларни янада яхшилаш ва уларнинг сифатини замонавий стандартлар ҳамда талабларга мувофиқ оширишдан иборатдир. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech