12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,2 °C

Кейинги авлод
13 Ноя  2019 514

Университетда “Она ва бола” хонаси очилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда талаба қизлар учун тикувчилик, пазандачилик тўгараклари махсус жиҳозланган хоналарда ташкил этилган.

Абрў санъати ва рассомлик тўгараклари иқтидорли талабаларга ўз қучоғини очган. Санъатсевар талабалар учун “Навоий ворислари” номли талабалар театр студияси, мусиқа тўгараклари фаолиятини бошлаган.

Эндиликда университетда “Она ва бола хонаси” ҳамда талаба қизлар учун “Гўзаллик ва нафосат” тўгараклари ўз ишини бошлади. Мазкур хона талабалар ва ёш болали профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Университети халқаро ОТМ мақомини қўлга киритиш йўлида жадал одимламоқда, бугунги кунда университетнинг 50 дан ортиқ халқаро ҳамкорлари мавжуд. Ҳар бир талаба ўзининг ташқи ва ички дунёсининг гўзаллиги, дунёқарашининг кенглиги билан хорижлик меҳмонларда илиқ таассурот уйғотиши ва ўзбек ёшларининг умумий қиёфасини белгилаб бериши зарур.

Шуларни инобатга олган ҳолда “Гўзаллик ва нафосат” тўгараклари талаба қизларнинг ташқи кўринишлари билан бирга уларнинг нафосат ҳам туҳфа этиши тайин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech