16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Кейинги авлод
7 Фев  2019 1363

ЮНЕСКО онлайн-курслар порталини очади

Пойтахтда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташкил этган Оммавий очиқ онлайн-курслар (ОООК) порталининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа мамлакатимизда журналистикани ривожлантиришга қаратилган.

Лойиҳа Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва Буюк Британия томонидан молиялаштирилган икки дастур бўйича амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳодиса бизнинг мамлакатда янгилик бўлса-да, ОООК дунёда тобора оммалашиб бормоқда. Ҳаммаси кириш осонлиги ва ўзгара олувчанликда – курсни дунёнинг исталган нуқтасида, исталган киши ўзига қулай вақтни танлаб ўтиши мумкин.

- Бу муҳим ишда ЮНЕСКО ва Ўзбекистон медиатузилмалари ходимларини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз, - дейди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан. – Ахборот тақдим этиладиган ва тарқатиладиган муҳитни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш лозим, негаки, у демократик жамият ривожланишининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Мамлакатингиз тез ва омадли ўтган даврда янгича талабларни бажаришда курслар ёрдам беради.

Бундай ташаббуснинг зарурлиги ҳақида ўйлашга мажбур этган муаммолардан бири тармоқларда ўзбекзабон тингловчиларга билимларни тақдим этувчи ресурсларнинг мавжуд эмаслиги бўлди. Порталга ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида курслар ҳам жойлаштирилади. Спикерлар Ўзбекистоннинг манфаатдор университетлари ҳам илм беришга қаратилган порталга ўз ишланмалари ва курсларини жойлаштиришда иштирок этишлари жуда муҳимлигини таъкидладилар.

Шундай қилиб, ОООК сайтига ҳозирча фақат иккита очиқ курс жойлаштирилган. Ўзбекистонда медиасектор потенциалини ва ОАВнинг роли ҳақида хабардорликни ошириш учун лойиҳалардан бири 2018 йилнинг июнь ойида ишга туширилган. Журналистлар хавфсизлиги бўйича иккинчи лойиҳа ўтган йилнинг августида жойлаштирилди. Бунда асосий эътибор «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ижроси механизмларига қаратилган.

ЮНЕСКО ОООК лойиҳасини ривожлантириш, таълим олишни янада осонлаштириш, ва бунга илгари бундай билимлар олишга имконияти бўлмаганларни жалб этишни режалаштирмоқда. Агар мазкур курслар келгусида ривожланиб кетса, бошқа турли жабҳаларга ҳам татбиқ этилади.

Сабина Алимова.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech