22 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Биласизми?
29 Апр  2019 585

Олимлар инсоннинг янги тури топилганини айтмоқда

Илгари инсон ер юзида бундан 2 миллион йил муқаддам Жанубий ва Шарқий Африкада пайдо бўлган, деган тушунча мавжуд эди. Аммо яқинда олимлар тарихнинг бундай талқинига таъсир қилувчи топилмага дуч келишди.

Эволюция жараёнида жами тўққизта тур шаклланган, деган тушунча мавжуд эди. Бироқ бу сафарги топилма... ўнинчиси.

Филиппиндаги Лусон оролидаги Кальяо ғорида ўта шов-шувли кашфиёт қилинди. Дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган бир гуруҳ олимлар мутлақо янги турнинг 13 дона суяк қолдиқларига дуч келишди ва уни Homo luzonensis (Лусон одами), дея номлашди. Топилган суяклар камида учта ҳар хил инсонларга тегишли. Бунда асосийси, бош чаноғи суяги етишмайди ва шу боис ҳам ташқи кўринишни компьютерда тиклашнинг имкони йўқ. Ҳатто, унинг бўйини ҳам аниқлашнинг иложи йўқ. Дастлабки материалнинг мавжуд эмаслиги сабаб унинг ДНКсини аниқлаш ҳам муаммо бўлиб турибди. Айни дамда ғор ичи ва атрофида тинимсиз қидирув ишлари олиб бориляпти, дея маълумот беради «Nature» табиий-илмий журнали.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, ушбу янги тур инсоният тарихини қайта кўриб чиқиш имконини беради. Негаки, замонавий фан шу пайтга қадар Шарқнинг бунчалик узоқ жойида жуда қадимги аждодларнинг қолдиқларига дуч келмаганди. Олимлар олдида яна бир масалани ечиш турибди: тарихдан олдинги одамларнинг Африка қитъасидан кўчишига нима сабаб бўлганини аниқлаш.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech