03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Агросектор
19 Мая  2020 1630

Уч томонлама шартнома асосида

Аҳоли бандлигини таъминлашда томорқа муҳим ўрин тутади.  

2020 йил 18 майда Ўзбекистон Республкаси Президентининг ПҚ-4716-сонли  «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

- аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

- енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;

- суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;

- уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

- қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech