21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Агросектор
20 Ноя  2018 672

Фермернинг улкан ошқовоғи

Янгийўл туманидаги «Саидназар-Алиназар» кўптармоқли фермер хўжалиги раҳбари Алиназар Имомназаров мева-сабзавотлар етиштиришдан ташқари узоқ йиллардан бери селекция (янги навлар олиш) билан ҳам шуғулланади.

У ошқовоқнинг кўплаб янги навларини яратган. Етиштирилган айрим ошқовоқларнинг вазни 40-45 килограммгача етади.

- Саккиз гектар майдонда боғимиз бор, - дейди фермер. – Ердан унумли ва оқилона фойдаланиш керак. Шу боис дарахтлар орасига турли сабзавотлар, қулупнай ва бошқа экинлар экамиз. Ошқовоқ ўстиришни эса бир пайтлар отам бошлаган ва менга ҳам бунинг нозик сирларини ўргатган. Жуда катта ва мазаси шириш ҳосил олиш бу – каттагина илм дегани. Бунда вақтида агротехник тадбирларни ўтказиш, қуёш нури ва бошқа омиллар муҳим роль ўйнайди.

Фермер ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Янгийўл тумани ва пойтахт бозорларида сотади. Етиштирилган улкан ошқовоқларга харидорларнинг қизиқиши катта.

Вали Қодиров.
Рашид Галиев олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech