03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,6 °C

Халқаро ҳамкорлик
29 Июн  2020 187

Туризмдан таълимгача биргаликда ривожлантирилади

Сичуан провинцияси билан ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

2020 йил 24 июнь куни Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида Сичуан провинцияси Ташқи ишлар канселярияси билан видеомузокаралар ўтказилди.

Музокаралар кун тартибидаги асосий мавзулар Сичуаннинг республикамиз вилоятлари ва Тошкент шаҳри билан туризм, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари бўлди.

Видеоконференция чоғида туристик алмашинув масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2020 йилда «Zhejiang Loong Airlines» авиакомпаниясининг «Ченду-Тошкент-Ченду» йўналишида тўғридан-тўғри рейснинг очилиши туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва хитойлик сайёҳлар оқимини ошириш учун яхши замин яратгани, шунингдек, хитойлик ишбилармонларга Ўзбекистон ва ХХР ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирадиган хитойлик тадбиркорларга янги имкониятларни очгани таъкидланди.

Бундан ташқари, таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, Ўзбекистонда Сичуан университетининг филиалини очиш масаласини биргаликда ўрганишга қизиқиш билдирилди.

Хитой томон 2020 йилнинг январь ойида Чендудан Тошкентга биринчи чартер рейс билан Сичуан провинцияси ОАВ ва туроператорларининг ташрифи ташкил этилгани учун миннатдорчилик билдирди. Музокаралар якунида Ўзбекистон шаҳарлари ва Сичуан провинциясининг сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Сичуан университети делегациясининг яқин келажакда Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди, беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech