04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Туризм
8 Мая  2020 620

Туризм соҳаси кенгаймоқда

Ўзбекистонда Социал туризм ассоциацияси ташкил этилди.

Ундан кўзланган мақсад сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратишдир.

Ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-  имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия акцияларини ўтказиш;

-  имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;

-  социал туризм соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

-  инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш ва бошқалар.

Ассоциация болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг саёҳатларини ташкил этишга кўмаклашади. Имконияти чекланган юртдошларимиз учун «Саёҳат барча учун!» хайрия саёҳати ташкил этилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech