04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Туризм
14 Апр  2020 676

Сув ҳавзаси ёзнинг давоси

Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида туристик пляж зонаси ташкил этилмоқда.

Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудида жойлашган ёзги, қулай дам олиш масканида «Silk Road Resort & Spa» МЧЖ томонидан янги экотуризм ҳудуди ташкил этилиб, пляж зонаси яратилиши режалаштирилган.

Айни вақтда 15 гектар майдондан иборат бўлган мазкур ҳудуд бўйлаб ёзги дам олиш сайёҳлик масканини барпо этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Ушбу манзил вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонлар, қолаверса, маҳаллий аҳолимиз учун олдинда турган жазирама фаслда ўзининг юқори сифатли хизматларини таклиф этишни мақсад қилган.

Юқори жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган ёзги дам олиш маскани лойиҳасининг умумий қиймати 3 миллиард сўмни ташкил этиб, унинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида вилоятда яна 150 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

Ҳозирга қадар 7 минг туп манзарали дарахтлар экиш мўлжалланган ҳудудда 3 минг туп кўчатлар экилганлиги ва пляж объекти бўйлаб табиий чим-майсалар ётқизилган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech