21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,9 °C

Туризм
29 Янв  2019 1319

Сайёҳлик йўналишларига Самарқанд театри ҳам киритилиши таклиф этилмоқда

Самарқанд вилояти А.П.Чехов номидаги рус драма театри Маданият вазирлиги қўллаб-қувватловида, шунингдек, Самарқанд вилояти бўйича туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштирилган «Саҳроларнинг кўз ёши» спектакли премьерасига таклиф этади.

Тадбирнинг бошланиши 3 февраль 17:00 га режалаштирилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, барча туркомпаниялар вакилларига кириш бепул. Репертуар билан таништирилган сайёҳлик фирмаларига туристларнинг маданий дам олиш пакетига театрга ташриф буюришни ҳам киритишни кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Келгусида спектаклларни инглиз тилида қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech