04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Энергетика
3 Июн  2020 714

Икки томонлама самарали битим

Туркия компанияси Ўзбекистонда газ электростанцияси қуради.

 

Туркиянинг Aksa Energy компанияси юртимизда инвестицион лойиҳани амалга оширмоқчи. Ўзбекистон республикаси Энергетика вазирлиги томонидан имзоланган битимга асосан амалга ошириладиган мазкур лойиҳанинг йўналиши Тошкентда қуввати 240 МВтга тенг янги газ электростанцияси қурилишига қаратилган.

COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган мураккабликларга қарамай, компания қурилишни бир йилда якунламоқчи. Ишни тезлаштириш учун компаниянинг бошқа мамлакатлардаги мутахассисларининг бир қисмини Ўзбекистонга олиб келиниши ҳам кўзда тутилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

Лойиҳа замонавий «давлат-хусусий шерикчилик» инвестицион модель асосида амалга оширилади. Келишилган шарт бўйича Aksa Energy компанияси электростанцияни қуриб битказади ва 25 йил давомида ишлатади. Ўзбекистон эса ўз ўрнида, станцияни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш ва ишлаб чиқарилган энергия маҳсулотини сотиб олишни ўз зиммасига олган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech