01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Хавфсизлик
16 Апр  2020 765

Тунда қурол олиб юрганлар

Тунда одамларнинг кўчада қурол кўтариб юриши юзасидан ички ишлар органи томонидан тезкор суруштирув ишлари олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, бугуннинг ўзида Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ва Янгийўл шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида ушбу нотаниш шахслар аниқланди.

Улар: Янгийўл шаҳар Наврўз даҳасида яшовчи 44 яшар 38 яшар ва 37 яшар шахслар эканлиги аниқланган ва улардан 2 дона спорт пневматик (тир) милтиғи, ҳужжатлари билан далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб, олинган.

Шунингдек, улар суҳбат жараёнида ўзларига тегишли бўлган спорт пневматик (тир) милтиқларини Тошкент шаҳридаги «Динамо» спорт дўконидан ҳужжатлар асосида расмийлаштириб олганлигини ва карантин даврида ёш болалари уйда бўлганлиги сабабли, хавфсизлик юзасидан ушбу қуролларни таниши «Улуғбек» исмли шахснинг уйига олиб кетаётганлигини ва ҳеч қандай жониворларга қарата ўқ отмаганлигини маълум қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот берилади. деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати. 

Шу ўринда, хабарда ўзлари ва жамият ҳаётига бефарқ бўлмай, атрофида кечаётган воқеа ҳодисаларга ўз муносабатларини билдириб, фуқаролик позициясини намойиш этаётган фаол фуқароларимизга миннатдорчилик билдирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech