24 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Маданият
21 Фев  2019 6057

"Бутун олам биттагина нигоҳда"

Юлия Муннинг суратлар кўргазмаси ана шундай номланади. 

 

«Илҳом» театрида тақдим этилган экспозицияларнинг бош персонажлари – итлар, янаям тўғрироғи, уйсиз, дайди итлар. Суратларда эгалари улар билан ўйнаб-ўйнаб, безор бўлгач ёки бошқа сабаблар билан кўчага ҳайдалган жониворлар акс этган.

- Шунчаки уларнинг кўзларига боқинг ва ҳаммасини кўрасиз, - дейди муаллифнинг ўзи.

Юлия «Hayot» жониворлар бошпанасига борганини эслайди. Совуқ ва қор ёғаётгани ҳам уларни жониворлар ҳолидан хабар олишга боришдан тўхтата олмаган.

Муаллифнинг айтишича, тўрт оёқли жониворларнинг кўзларидан жуда кўп нарсани уқиб олиш мумкин. Аммо ҳаётда жониворларга меҳрли инсонлар ҳам жуда кўп. Масалан, шундай инсонларни 600 га яқин жонивор сақланадиган «Hayot» бошпанасида учратиш мумкин.

- Биз, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги кўнгиллилар ҳам биздан ўрнак олиб, жониворлар учун бошпаналар оча бошлашига умид қиламиз. Бизга ер ажратиб берган ҳокимиятдан ва чин кўнгилдан ёрдам берганлардан миннатдормиз, - дейди Ирода Маткаримова.

Ташаббускорлар жамоасини исталган киши қўллаб-қувватлаши мумкин. Жониворлар бошпанасидагилар бундан хурсанд бўлишади.

Кўргазма 5 мартга қадар давом этади.

Константин Башлаев.

Музаффара Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech