21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Воқеа-ҳодисалар
16 Сен  2019 456

Тропик шторм тўфонга айланди ва Бермуд ороллари томон ҳаракатланмоқда

Атлантика океанидаги «Умберто» тропик шторми кучайиб, тўфонга айланди, дея хабар тарқатди АҚШ Тўфонларни кузатиш миллий маркази (NHC) маълумотига таянган РАА «Новости».

Метеорологларнинг айтишича тўфон шамоли тезлиги соатига 120 километрга етган. Тўфоннинг ўзи  эса соатига 4,8 километр тезликда ҳаракатланмоқда. Айни дамда «Умберто» тўфони Бермуд оролларидан 1260 километр масофада ва унга томон ҳаракатланяпти.

Ушбу мавсумда «Умберто» Атлантикада ҳосил бўлган штормларнинг тўққизинчиси, тўфонга айланганларнинг эса – учинчиси бўлиб қолмоқда. «Барри» тўфони сабаб бир киши ҳалок бўлди, «Дориан» эса Багама оролларида 50 дан зиёд кишини ҳаётдан олиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech