23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,4 °C

Транспорт
4 Янв  2020 3810

Транспорт карталари сотувга чиқарилди

Аввал хабар берганимиздек янги йилнинг илк ойидан пойтахт жамоат транспортлари - автобус ҳамда метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этила бошланди. 

Айни кунга қадар электрон тўловларни қабул қилувчи валидаторлар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобусларга бириктирилди. Шунингдек, махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилди, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Тўлов карталарининг нархи 11 минг сўм бўлиб, ҳар бир картага олдиндан бир марталик тўлов миқдори юкланган. Йўловчилар мазкур турдаги карталарни бошқа савдо нуқталари қатори жетон ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи қуйидаги шахобчалардан ҳам ҳарид қилишлари мумкин.

Савдо нуқталари:

Сариқ кўл бекати

Шимолий вокзал бекати

МУМ бекати

Тўқимачилик комбинати бекати

Машинасозлар бекати

М.Чиланзар/Корзинка бекати

Машина бозор бекати

Паркент бозори бекати

Чимён дўкони бекати

Фарғона бозори (Рисовый) бекати

Олой бозори (марказ. Дар. томон.) бекати

Хадра бекати

Қўйлиқ-2 шоҳ бекати

Фарғона бозори (Рисовый) 2-бекати

Авиасозлар бозори (Кадышева) 2-бекати

Юнусобод 2-квартал бекати

Фарход бозори бекати

Беруний метроси бекати

ГРАНД (Россия) меҳмонхонаси бекати

Фарҳод бозорчи Лутфий кўчаси бекати

Юнусобод 3-квартал бекати

Сергели ярмарка бозори 2-бекати

Авиасозлар бозори (Кадышева) бекати

Олой бозори - Ардус бекати

Қорақамиш 2

Сергели ярмарка бозори бекати

Саодат савдо маркази 1 бекати

Жанубий вокзал шоҳ бекати

Буюк Ипак Йули метроси 1-бекати

Педагогика университети (Чилонзор метроси)

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech