06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Ўзбекистон «Transparency International» ташкилотининг «Коррупцияни тасаввур қилиш 2019» индекси бўйича навбатдаги ҳисоботида

«Transparency International» халқаро нодавлат ташкилоти томонидан юритиладиган «Коррупцияни тасаввур қилиш 2019 индекси» бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра Ўзбекистон Республикаси 25 балл билан 5 поғонага юқорилаган ва 153 ўринни эгаллаган. Жаҳон миқёсида ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган Шарқий Европа давлатларидан 56 балл тўплаган Грузия, 45 балл билан Белоруссия  ва 45 балл йиққан Черногория қайд этилган. Шу билан бирга Марказий Осиё давлатларидан: Туркманистон 19 балл, Ўзбекистон ва Тожикистон 25 баллдан тўплашди.

Шуни таъкидлаш жоизки, 2012 йилдан бошлаб Белоруссия, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаси «Коррупцияни тасаввур қилиш» индекси бўйича ўз поғоналарини сезиларли даражада яхшилаб келмоқда.

«Transparency International» ташкилотининг 2019 йил ҳисоботига кўра, қуйидаги давлатларда коррупция ҳодисаси деярли кузатилмаётганлиги аниқланган: 87 баллдан тўплашга эришган Дания ва Янги Зеландия 1-ўрин, 86 балл билан Финляндия 3 ўрин, 85 баллдан тўплашган Сингапур, Швеция ва Швейцария 4-ўринни эгаллаб, ижобий натижа кўрсатган.

“Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси 1995 йилдан бошлаб дунёнинг барча мамлакатларида давлат секторида коррупция даражасини аниқлаш бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0 (энг юқори) 100 (энг паст) шкала бўйича баҳоланади. Шунингдек, ушбу индекс Жаҳон банки, «World Justice Project», Африка тараққиёт банки, «Economist Intelligence Unit» ва бошқа мустақил ва таниқли институтлар томонидан ишлаб чиқариладиган коррупцияга оид маълумотларининг турли манбаларини йиғиш орқали баҳоланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech