05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,9 °C

Хавфсизлик
26 Мая  2020 629

Бошқарувни йўқотиш ўлимга олиб келди

Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Азамат” маҳалласи Нуробод қишлоғида “Matiz” русумли автомашинаси Хатирчи каналига тушиб кетган.

2020 йил 24 май соат 18:00 да 39 ёшли ҳайдовчининг ўз бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинаси бошқарувини йўқотиши оқибатида, автомашина қишлоқ ҳудудидан ўтувчи Хатирчи каналининг кичик ирмоғига тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Натижада автомашинада бўлган 39 ёшли йўловчи сувга тушиб кетиб вафот этганлиги аниқланган. Унинг мурдаси ҳодиса жойдан сув оқими бўйича 430 метр узоқликда каналнинг кичик ирмоғининг сув оқимидан топилган.

Ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech