23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Долзарб
8 Янв  2019 1570

Хитой пойтахтида фожиа

Пекиннинг Ксичэнг районида жойлашган бошланғич мактабга уюштирилган ҳужум туфайли 20 нафар болакай яраланди, дея хабар беради Reuters халқаро янгиликлар агентлиги.

Улардан уч нафари оғир жароҳат олган, бироқ уларнинг ҳаётига ҳеч нима хавф солаётгани йўқ. Яраланганларнинг барчаси госпиталга олиб кетилган.

Бундай зўравонлик ҳужумини эркак киши пичоқ ёрдамида амалга оширган. Гумондор шахс қўлга олинган ҳам.

Reuters нинг келтиришича, болаларга нисбатан жиноятни содир этиш Хитойда кам учрайдиган ҳолат, аммо сўнгги йилларда мамлакатнинг турли районларида мактаблар ва болалар боғчаларига ана шундай бир неча ҳужумлар содир этилган. Улардан бири 2017 йилнинг январида содир этилган бўлиб, бир эркак ошхона пичоғи билан 12 болакайнинг умрига зомин бўлган. Жиноятчи яқинда қатл этилди.

Ўз ахборотимиз

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech