04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,3 °C

Мамлакатимизда
8 Апр  2020 409

Тўйхонада ниқоб тиккан уддабуролар

Жорий йил 4 апрелида Чирчиқ шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида яна бир қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Шаҳарда жойлашган «Азия» тўйхонасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида рўйхатда турувчи 31 яшар фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

У фаолиятини 2 апрелда бошлаб, ноқонуний равишда 183 нафар ишчи ёллаб, улар билан оғзаки равишда, ҳар бир ниқоб учун 60 сўмдан иш хақи беришга келишган. Бунинг устига бу ерда тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифати ва белгиланган санитария талабларига нечоғлик жавоб бериши ҳеч кимни қизиқтирмаган.

Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бино кўздан кечирилганда 131 973 дона тайёр тиббий ниқоб, 170 000 дона ярим тайёр маҳсулот ва 21 дона клейлаш ускунаси, жами 301 994 дона, умумий нархи 156 миллион 696 минг сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди. Назорат тадбири натижасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик ашёлари масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech