16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Хавфсизлик
22 Авг  2019 358

Тўй кортежи иштирокчилари 7 ва 10 сутка қамоқда ўтирадиган бўлди

Жорий йилнинг 16 август куни Самарқанд шаҳар Сартепа маскани «Туркистон» кўчасида ҳаракатланган никоҳ тўйи автомобиллар карвони йўл ҳаракати қоидаларини қасддан, қўпол равишда бузган. Шунингдек, ҳаракат иштирокчилари шовқин кўтариб, жамоат тартибини бузган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида бундай бебош ҳайдовчилар бошқарган автомобиллар жарима майдончасига жойлаштирилган. Автомашиналар эгаларининг ҳуқуқбузарликлари ҳақида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд шаҳар маъмурий судига юборилган.

Суд «ЗАГС» карвони иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини майда безорилик, деб топди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади, деб белгиланган.

Самарқанд шаҳар маъмурий суди 16 август куни «Туркистон» кўчасида содир этилган ҳолат иштирокчиларининг 2 нафарига 10 сутка, 9 нафарига эса 7 суткадан қамоқ жазоси белгилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech