17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Спорт
10 Апр  2019 1011

ЕЧЛ. “Тоттенҳем” “Ман Сити”ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Бугун тунда Европа чемпионлар лигаси чорак финалининг икки учрашуви бўлиб ўтди. Унда Англиянинг “Тоттенҳем” клуби яна бир ингилиз жамоаси “Манчестер Сити”ни ўз майдонида қабул қилган бўлса, Португалиянинг “Порту” жамоаси эса “Ливерпул” меҳмони бўлди. 

Кутилганидек, “Тоттенҳем” ва “Манчестер Сити” жамоалари қарама-қаршилиги қизғин курашларга бой бўлди. Ўйинда манчестерликлик футболчилар кичик устунликка эга бўлди. Аммо мезбонлар ғалабани бериб қўйишмади. Сон Хион Миннинг 78-дақиқада киритган голи учрашувда ягоналигича қолди. Бу ғалабадан сўнг “Тоттенҳем” жавоб ўйини олдидан кичик устунликка эга бўлди.

“Ливерпул” ҳамда “Порту” ўйинида фаворит сифатида мезбонлар этироф этилаётганди ва бу амалда ҳам ўз тасдиғини топди. Биринчи бўлимнинг ўзида “Ливерпул” футболчилари рақиб дарвозасига иккита гол киритишди. 5-дақиқада Кейта ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқада Фирмино ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Бу натижа ўйин сўнгига қадар сақланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашувлари бир ҳафтадан сўнг бугунги ўйинлардаги меҳмон жамоалар майдонида бўлиб ўтади.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech