13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Транспорт
10 Окт  2019 559

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ сохта гувоҳномалар кўпайганидан нолимоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан талабалар учун чиқариладиган ойлик йўл чипталарига талаб юқорилиги ўз-ўзидан тушунарли. Шуни инобатга олган ҳолда жамият томонидан ўтган йиллар ва ойларда талабдан ташқари қўшимча равишда ҳам ойлик чипталарни савдога чиқариб келинган. Аксарият ҳолларда савдога чиққан чипталарнинг ҳаммаси ҳам сотилмаган. 

Жамият матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг октябрь ойи учун мўлжалланган ойлик йўл чипталари сотувга чиққанда талабалар учун мўлжалланган “Т” ҳамда “ТМ” серияли чипталар дарҳол сотилиб кетган. Ҳатто бу сериядаги чипталарни қайта-қайта сўраб келувчилар сони кўпайган.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ нинг назорати гуруҳлари томонидан ўтказилган ўрганишларда талабалар ўртасида ойлик йўл чипталарига талаб ортишига бир қатор омиллар сабаб бўлаётгани маълум бўлди.

Хусусан, талабаликни тасдиқловчи ҳужжатларни сохталаштириш эвазига ойлик чиптадан фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда. Яъни, ҳеч қаерда таълим олмасада талабалик гувоҳномасини бирор таълим муассасасидан қўлга киритганлик ёки бундай расмий ҳужжатларни тегишли тартибда расмийлаштирмаганлик, ойлик йўл чипталарини сохталаштирганлик ҳолатлари аниқланмоқда.

Афсуски, бундай йўловчиларга чора кўриш ёки жаримага тортиш қонунан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ваколатига кирмайди. 

Шу боис ҳам мутасадди ташкилотлардан ушбу масалада назоратни кучайтириб, тегишли чоралар кўришларини истардик. Қолаверса, пойтахтимиздаги барча таълим муассасалари мутасаддиларидан бундай сохта ҳужжатлар тайёрланишига йўл қўймасликларини сўраб қолардик, дейилади жамият хабарида.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech