08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,7 °C

Транспорт
30 Сен  2019 618

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ижтимоий тармоқлардаги хабарлар бўйича расмий маълумот берди

Айрим ижтимоий тармоқларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройларнинг автобуслари пахта мавсумига жалб этилгани, бунинг натижасида йўналишларда автобуслар етишмай қолиши, тирбандликлар юзага келиши ва бошқа асосланмаган турли фикр-мулоҳазалар билан бойитилган хабарлар тарқади.

Шуни айтиш жоизки, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройларига бириктирилган йўналишларнинг тасдиқланган хужжатларига кўра шанба ва якшанба кунлари ҳаракат жадваллари сони иш кунларига нисбатан кам этиб белгиланади.

Шу сабабли автобуслардан самарали фойдаланиш мақсадида келиб тушган буюртмага биноан, жорий йилнинг 28 август куни шартнома асосида автобуслар хизмат кўрсатиш учун ажратилди. Автобуслар шу куннинг ўзида корхоналарга қайтган ҳамда якшанба ва душанба кунлари жадвал бўйича йўналишларга чиқарилди.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлашни истардик, тарқалаётган турли тасдиқланмаган хабар ва маълумотлар жамоатчиликда нотўғри фикр уйғотиш билан бирга жамият фаолиятига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий тармоқ ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ фаолияти ҳақидаги маълумот ва хабарларни жамият манбаалари асосида эълон қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech