18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Воқеа-ҳодисалар
17 Окт  2019 456

Тошкентдан Санкт-Петербургга учаётган самолёт Қозон шаҳрига мажбуран қўнди

Тошкентдан Санкт-Петербургга парвозни амалга ошираётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Boeing -767» самолёти йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли бугун Қозон шаҳри аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди, дея хабар беради РАА «Новости».

«UZB633 Тошкент - Санкт-Петербург рейси Москва вақти билан 10:20да Қозон аэропортига мажбуран қўнди. Мажбурий қўнишнинг сабаби – йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани», дейди авиакомпания вакили.

Матбуот хизмати йўловчининг самолётдан тез ёрдамда тўппа-тўғри маҳаллий шифохоналардан бирига жўнатилганини таъкидлаган. «Москва вақти билан тахминан 11:10да самолёт манзили томон, яъни Санкт-Петербургга учиб кетди», дея қўшимча қилади матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech