19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Транспорт
18 Мая  2019 969

Тошкентдан Хожикентга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди

Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш, аҳолининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2019 йил 18 майдан бошлаб, янги 6427 ҳамда 6428-сонли Тошкент-Хожикент-Тошкент шаҳарлараро тезюрар поезд ҳаракатини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда жамият матбуот хизмати. 

 

Унга кўра, қатновлар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. “Салар” темир йўл бекатидан (Мўлжал: “Пушкин” метро бекати) поезд эрталаб соат 06:43 да йўлга чиқиб, Хожикентга соат 08:01 да етиб боради. “Хожикент” стансиясидан соат 18:13 да ҳаракатланган поезд соат 19:31 да “Салар” бекати (“Пушкин” метроси)га етиб келади. 

Йўловчилар учун яна бир афзаллик, мазкур тезюрар поезд йўл давомида ҳеч қандай оралиқ бекатларга тўхтамайди. Бу эса манзилга тез етиб боришга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech