25 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,1 °C

Хавфсизлик
5 Дек  2019 1529

Тошкентдаги янги қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди

Бугун, 5 декабрь куни соат 16:38да Олмазор тумани, Зарқайнар 1-тор кўчасида жойлашган янги қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида 150 кв.м. майдонида теплоизоляция (пенопласт) махсулотлари ёнган, деб хабар қилади Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

Ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етишига йўл қўйилмаган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:44да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:54да қуршаб олиниб, соат 17:06да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.  Ёнғин жойига 16 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech