05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Транспорт
15 Мар  2020 206

Тошкентдаги вокзалларга тумонат одам йиғилди... Мутасаддилар зарур чоралар кўрилишини айтишмоқда

Ўзбекистон темир йўлларининг Тошкент марказий вокзали кассаларида республикамиз ҳудудларига кетиш учун чипта олиш мақсадида бўлган юзлаб йўловчилар йиғилмоқда. 

Ушбу вазият коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилганлиги фонида юзага келган.
“Ўзтемирйўловчи” ОАЖ матбуот хизмати ҳозирча қўшимча поезд қатновлари қўйилиши борасида янгиликлар йўқлигини ва эртага, яъни 2020 йил 16 мартдан 9:00 бу ҳақда маълумот бўлишини маълум қилди. Айни дамда Ўзбекистон темир йўлларининг чипта харид қилиш саҳифасига киришнинг имконияти йўқ.
Тошкент автовокзалида ҳам айни пайтда тумонат йўловчи йиғилган. Уларнинг аксарияти талабалардир. Йўловчиларни манзилга етказиш учун автовокзалдан қўшимча рейслар йўлга қўйила бошланди.
 
Мутасаддилар ваҳима кўтармасликка чақирмоқда. Барча йўловчиларни ўз манзилларига етказилиши таъминланиши бўйича чоралар кўрилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech