16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Спорт
22 Авг  2019 376

Тошкентда хоккей бўйича халқаро турнир ўтказилади

23-24 август кунлари Тошкентдаги кўп тармоқли «Хумо Арена» муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Мусобақада Тунги хоккей лигасининг доимий иштирокчиси, Россиянинг «Премьер» жамоаси ҳамда Ўзбекистоннинг «Тошкент» ва «Хумо» клублари фахрийлари иштирок этади. Халқаро турнир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон хоккей федерацияси ва «Тошкент» хоккей клуби ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Турнирнинг расмий очилиш маросими 23 август куни соат 15:00 да муҳташам «Хумо Арена» муз саройи ҳудудида ўтказилади. Шу куни «Премьер» ва «Тошкент» жамоалари аъзолари дастлабки учрашувда куч синашади. 24 август куни соат 12.00 да россияликлар «Хумо» жамоасига қарши кураш олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech