16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Спорт
31 Мая  2019 570

Тошкентда Халқаро велосипедчилар кунига бағишлаб веломарафон ўтказилади

3 июнь –Халқаро велосипедчилар куни муносабати билан Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан 2 июнь куни пойтахтимизда веломарафон ўтказилади ва унда республикамизнинг барча фуқаролари ва меҳмонлари иштирок этиши мумкин, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Велопойга Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида бўлиб ўтади. Йўналиш “Бешёғоч”, “Фурқат”, “Ислом Каримов”, “Шароф Рашидов” ва “Афросиёб” кўчалари бўйлаб белгиланган бўлиб, пойга давомида ушбу кўчаларда транспорт қатнови вақтинча тўхтатилади.

Йўналишнинг умумий масофаси 5 килметрни ташкил этади. Пойга 2 июнь куни соат 10:00 да “Ҳумо арена” спорт комплекси олдида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech