16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Спорт
31 Июл  2019 476

Тошкентда таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади

Тошкент кадетлар орасида таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Маълум бўлишича, мазкур мусобақа 7-10 август кунлари “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

Мусобақада дунёнинг 67 мамлакатидан келган 850 дан ортиқ спортчи ва мураббий иштирок этади, улар 1 августдан 4 августга қадар Тошкентга етиб келишади.

Ўзбекистон шарафини турли вазн тоифаларида 20 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Очилиш маросими 7 август куни соат 17.00 да “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech