27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
7 Янв  2019 995

Тошкентда иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобловчи смарт-асбоблар ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни жорий этиш, шунингдек, уй-жой коммунал хўжалик объектларини замонавий ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлаш кўзда тутилмоқда.

Қарор иловасида келтирилишича,  Тошкент шаҳридаги квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади.

Ҳужжатга кўра коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш учун техник талаблар ишлаб чиқилади ва топшириқ белгиланади. 

Шунингдек, 2020-2022 йилларда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ижро муддати - 2019 йил 1 апрелгача, масъуллар - Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech