22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Транспорт
4 Сен  2019 373

Яқин кунларда Тошкентда электробус ҳаракати йўлга қўйилади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш режалаштирилган эди. Шунга мувофиқ бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилди, деб хабар беради “Тошшаҳартрансхизмат АЖ матбуот хизмати.

Бунга қадар эса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та жойда электробусни қувватлаш шахобчалари ўрнатилди.

Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режелаштирилмоқда.

Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech