22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Спорт
13 Мая  2019 697

Тошкентда баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича мусобақа бўлади

18 май куни пойтахтимизда Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати ўтказилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мусобақа 18 май куни соат 13:00да Халқлар дўстлиги майдонида бошланади. Унда Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг полвонлари оғир юкламаларни қисқа фурсатда ва кўп вақт давомида кўтариб туриш ҳамда юриш бўйича беллашишади. Шунингдек, мусобақа давомида иштирокчилар 6 тонналик автобусни 20 метр масофага ким тез юргизиш борасида ҳам ўз куч ва имкониятларини кўрсатишади. Тадбир давомида томошабинлар ўртасида ҳам турли танловлар ўтказилади.

Мазкур тадбирнинг мақсади ёшларни спортга, айниқса, унинг экстримал турларига бўлган қизиқишини янада орттириш, спортни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишдир.

Ушбу спорт мусобақаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech