25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Хавфсизлик
21 Янв  2019 1015

Тошкентда 10 кишидан иборат жиноятчилар оиласи қўлга олинди

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ИИББ ходимлари илгари бир неча бор судланган ва жорий йилнинг 14 январь куни Фарғона вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (“Фирибгарлик”)да қайд этилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 26 ёшли Тошматов Вохиджон Улуғбековични қўлга олиш вақтида қаршиликка учради.

 

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълумотига  кўра, Қўлга олиш вақтида қидирувда бўлган шахс билан бир хонадонда бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатишган. Икки нафар ходимга тан жароҳати етказишган. Ёрдамга етиб келган ички ишлар органлари ходимлари В. Тошматов билан ўн нафар шахсни қўлга олишган. Уларнинг ҳужжатлари текширилганда барчаси бир оила аъзолари эканлиги ва ушбу оиланинг 3 нафар аъзоси бир қатор жиноятлари учун қидирувда бўлгани аниқланган.

Хусусан, 46 ёшли Соҳибова Одина Солижоновна - Фарғона вилоят ИИБ томонидан “Товламачилик” жинояти амалга оширишда гумонланиб қидирувда бўлган.

22 ёшли Соҳибов Озодбек Шухратович – Тошкент вилояти ИИББ томонидан ЖКнинг 277 моддасига биноан (Безорилик) жиноятида айбланиб қидирувда бўлган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролар: Ташматов Воҳиджон Улуғбекович 1992 й.т., Сохибова Одина Солижоновна 1972 й.т., Соҳибов Озодбек Шухратович 1997 й.т., Ташматов Зоҳид Улуғбекович 1994 й.т., Ташматов Улуғбек Зулумбекович 1969 й.т., Ташматова Лайло Улуғбековна 2000 й.т., Ташматов Бурхон Луқмонович 1991 й.т., томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида “Товламачилик” жиноятлари амалга оширилганлиги ҳақида маълумотга эга.

Ушбу муносабат билан, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари орасида ушбу фуқаролар ҳатти-ҳаракатидан жабрланганлар бўлса – ИИБга шахсан ёки 102 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўрайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech